Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Эроннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбатда Ўзбекистон — Эрон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
2018 йилда икки томонлама муносабатлардаги ижобий ўсиш мамнуният билан қайд этилди ва 2019 йилдаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш доирасида ҳамкорлик масаласига ҳам эътибор қаратилиб, ушбу мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, минтақавий аҳамиятга эга темир йўл магистралини қуришда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)