Ўзбекистонда Фориш ҳамда Нурота туманларини боғловчи темир йўл қурилади. Бу «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида кўзда тутилган.
Қарорда қад этилишича, Вазирлар Маҳкамаси Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Жиззах вилоятининг Фориш туманини Навоий вилоятининг Нурота тумани билан боғловчи темир йўл тармоғини қуриш масаласини ҳар томонлама ўрганиб чиқади.
Ўрганишлар натижаси бўйича Президент Администрациясига мазкур масала юзасидан асослантирилган таклифлар киритилади.
Изоҳ (0)