Барселона прокуратураси колумбиялик қўшиқчи Шакирага қарши даъво қўзғади. Бу ҳақда El Pais хабар берди.
Солиқ хизматининг текшируви вақтида аниқланишича, 2012, 2013 ва 2014 йилларда қўшиқчи Испанияда бир йилда 183 кундан ортиқ яшаган ва бу даврда олинган даромадидан солиқ тўламаган. Шакиранинг жами қарзи 14,5 миллион еврони ташкил қилади.
Инспекторларнинг маълум қилишича, қўшиқчининг мамлакатдан ташқарига сафарлари иш билан боғлиқ бўлган ва узоқ давом этмаган. Қолган бошқа вақтларда у Испанияда яшаган ва футболчи Жерар Пике билан Барселонада уй сотиб олган.
Қўшиқчининг вакили таъкидлашича, Шакира Багама оролларининг солиқ резиденти ҳисобланади ва у ерда Аргентинанинг собиқ президенти Антонио де ла Руанинг ўғлига тегишли уйни сотиб олган.
Изоҳ (0)