Қадимги Рим даврига оид Помпей шаҳри харобаларида қазишмалар олиб бораётган археологлар шаҳар яқинидаги вилла ҳудудидан қарийб бутун сақланиб қолган отнинг қолдиқларини топди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Шаҳар милоднинг 79 йилида вулқон отилиши оқибатида вайрон бўлган. Топилган отнинг эгари ва бронза жабдуғи сақланиб қолган. Тахминга кўра, чавандоз отда вулқондан қочаётган одамларга ёрдамга кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)