Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Times Higher Eduation (THE) агентлиги билан Ўзбекистон миллий рейтинг тизими методологиясини такомиллаштиришда ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.
Узлуксиз таълим сифати мониторинги бош бошқармаси бошлиғи Аюбхон Раджиев THE агентлигининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Егор Яблоков билан учрашувда бу ҳақда келишиб олган.
Шунингдек, THE агентлиги томонидан ҳар йили ўтказиладиган саммит аъзолигига инспекцияни қўшиш ва миллий ОТМларни THE методологияси асосида тайёрлаш бўйича консалтинг хизмати ҳам йўлга қўйилади.
Маълумот учун, Times Higher Eduation 2004 йилдан бошлаб дунё университетлари рейтинги билан шуғулланиб келмоқда. Унинг бу борадаги асосий ҳамкорлари Thomson Reuters халқаро ахборот агентлиги ҳамда Элсевиер компанияси ҳисобланади.
Изоҳ (0)