Россиялик ярим ҳимоячи Александр Головиннинг «Монако» таркибига ўтиши Лига 1’нинг 2018 йилдаги энг ёмон трансферларидан бири дея эътироф этилди. Рўйхатни Франциянинг Le 10 Sport нашри тузди.
Монегасклар ЦСКАга Россия терма жамоаси ўйинчиси учун 30 миллион евро тўлаганди. Головин Франция чемпионатида 10 та учрашувда атиги 1 та голли узатма берди.
Бундан ташқари энг омадсиз трансферлар Топ-10 лигидан Кевин Стротман, Неманья Радонич, Дуе Чалета-Сар (барчаси – «Марсель»), Носир Шадли («Монако»), Гансо («Амьен»), Мэтт Мязга, Абдул Уорис (иккаласи ҳам – «Нант»), Мизян Маолида («Ницца») ва Яннис Салибур («Сент-Этьенн») жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)