Олмалиқ шаҳрида фуқаро 2,588 кг «марихуана» билан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 17 декабрь Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида У.Т. Москва кўчасида қўлидаги полиэтилен қоп ичида бўлган 2,588 кг «марихуана» гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)