Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказди, деб хабар берди ЎзА.
Матбуот анжуманида давлат бошқарувига зарар етказиб келган 81 коллегиал орган тугатилганлиги маълум қилинди.
Бош прокуратура тизими билан боғлиқ коллегиал органлар фаолияти қайта кўриб чиқилган. Натижада 81 коллегиал орган бутунлай тугатилган. 21 таси қайта ташкил этилган. Шу билан жамиятга фойда келтирмаётган, аксинча, зарар келтираётган тузилмалар барҳам топган.
Бу бошқарувда самарали усулларни жорий этиш бўйича давлат раҳбари томонидан қўйилаётган талабларга мос.
Изоҳ (0)