Тошкент шаҳрининг «Анҳор-Локомотив» боғида жойлашган Ўзбекистондаги энг баланд чархпалак аттракционида носозлик юзага келган. Бу ҳақда «Эхо Uzbekistanа» каналида аноним видео эълон қилинган.
«Ишга тушиб улгурмасидан ’Анҳор юлдузи’ носозлик сабабли тўхтаб қолди. Тасвирга олишга рухсат беришмаган бўлса-да, бир неча секундни видеога олишга эришдим», — дея изоҳ қолдирган номаълум муаллиф.
Изоҳ (0)