2019 йил 1 январдан халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги жамғарма вазифаларида умумий ўрта таълимнинг ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган Давлат таълим стандартлари ўқув дастурлари ва ўқув режалари қайтадан кўриб чиқилиб, такомиллаштирилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳар бир ҳудудда иқтидорли ўқувчилар учун Президент мактаблари ташкил этиш, ҳамда замонавий мактаблар қуриш режалаштирилган. Таълим сифати юқори бўлган намунали мактаблар тармоғини кенгайтириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш мақсадида «Ўқитувчи мақоми тўғрисидаги» қонуни ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)