• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутат Расул Кушербоев ўзига нисбатан босим бўлаётганини маълум қилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев одамларнинг муаммоларини ҳал этишда турли йўллар билан шахсан ўзига нисбатан бўлаётган билвосита босимлар ҳақида «XXI аср» газетасида ёзиб чиқди. Лекин айнан ким, қачон ва нима сабабдан босим қилганига ойдинлик киритмаган, деб аниқлик киритади «Turon 24».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    «‘Қишлоқ қурилиш инвест’ инжиниринг компанияси бир гуруҳ фуқароларни асоссиз сарсон қилаётгани, ўзининг яширин ишларини Президент қарори билан хаспўшлашга уринаётганини кўриб, бу бўйича асосли тушунтириш беришни сўраб киритилган депутатлик сўровларига айрим масъуллар эътиборсизлик қилмоқда», — деб ёзади депутат. Қайд этиш жоиз, депутат Кушербоев 2018 йил 19 сентябрь куни Facebook’даги саҳифасида «Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси бош директори Қудратбек Ҳошимбековга депутатлик сўрови юборганини маълум қилган эди.

    Сўровда Зангиота туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган махсус комиссия фуқароларнинг уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича фуқарога кейинчалик инжиниринг компанияси ва тижорат банкига тақдим этиш учун ёзма тавсия бериши кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, ушбу тавсиянинг бир нусхаси талабгор томонидан дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компанияси филиалига тақдим этилиши лозим.

    Расул Кушербоев «Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси Тошкент вилояти филиали томонидан асоссиз равишда ҳокимликлардан қўшимча ҳужжат талаб қилиш амалиётининг йўлга қўйилгани, фуқароларнинг шартнома тузиш мақсадидаги аризаларини асоссиз рад қилиб, фуқароларга нисбатан қўпол муносабат кўрсатилгани ва ёлғон маълумотлар берилгани ҳамда юқорида қайд этилган бошқа ҳолатлар юзасидан компаниянинг бош раҳбари сифатида асослантирилган тушунтириш бериш ва мазкур тартибсизликларни бартараф қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида 10 кунлик муддатда батафсил ахборот тақдим этишни талаб қилган эди.

    8 октябр куни Кушербоев компания бош директори ҳамда Адлия вазирлиги томонидан сўровлар бўйича бир-биридан фарқ қилувчи жавоблар келганини ёзганди. Адлия вазирлиги юборилган сўров бўйича ўрганиш ўтказиб, 27 сентябрь куни Тошкент вилоят бошқармаси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан «Қишлоқ қурилиш инвест»нинг Тошкент вилояти филиали раҳбариятига тақдимнома киритган. Хусусан, ўрганишда компаниянинг вилоят филиали томонидан ҳукумат қарори билан тасдиқланган низом талабларига риоя этилмаётгани, фуқароларнинг қонуний тақдим этган аризаларини асоссиз рад қилгани, шартнома тузмагани ва яна бир қатор қонунбузарликлар аниқлангани билдирилган. Шунингдек, адлия ходимлари компания филиали масъулларининг фуқаролардан қўшимча равишда туман ҳокими тасдиқлайдиган рўйхатда бўлишини талаб қилаётгани, қонуний ёзма тавсияга эга фуқароларнинг шартнома тузишига тўсқинлик қилиб келганини билдиришган. Бундай рўйхат ҳукуматнинг 103-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларида кўрсатилмаган.

    Шундан келиб чиқиб, Адлия бошқармаси ўз тақдимномасида «Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси Тошкент вилояти филиали раҳбари Т.Турдибоевдан келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик, фуқароларнинг мурожаатларини ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда кўриб чиқиш, қонун бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий чора кўриш ва 10 кун ичида ахборот тақдим этишни сўраган. Тақдимнома қаноатлантирилмаган тақдирда Адлия бошқармаси компанияни судга бериши мумкинлиги айтилган. Депутат ўша постини «Коррупцияга муносабат индекси (The Corruption Perceptions Index)да Ўзбекистоннинг 180 та давлат ичидан 157-ўринда туришига буларнинг ҳеч қандай дахли йўқ лекин», дея якунлаганди.

    Расул Кушербоев ўз мақоласида мансабдор шахслар депутатларнинг сўровларига беписандлик қилаётганини бот-бот такрорлаган.

    22.12.2018, 23:55   Изоҳ (0)   84270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Арипов: Ички ишлар ходимлари сафида аёллар кўпайса, коррупция ҳолатлари ҳам камаяди

    22.12.2018, 23:13

    Тошкентда фуқаро Афросиёб кўчасидаги бинони олиб беришни ваъда қилиб, 167 минг доллар пулни «ухлатди»

    22.12.2018, 22:33

    Абдулла Арипов раҳбар аёллар сонини кўпайтириш бўйича таклиф берди

    22.12.2018, 22:12

    Пан Ги Мун: Мен Ўзбекистон раҳбарининг заковатига, етакчилик сифатларига ва Орол муаммосини ҳал этиш учун кўрсатаётган жонкуярлигига лол қолдим

    22.12.2018, 21:53

    Танзила Норбоева: Қарийб 240 минг нафардан зиёд ўзбекистонлик хотин-қизлар ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетган

    22.12.2018, 21:32

    Қарши туманидаги хонадонда газ чақнаши юз берди

    22.12.2018, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.