Марокашда икки туристнинг ўлимига ИШИД террорчилари сабабчи бўлиб, қотиллик сиёсий сабаблардан қилинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Reuters Дания Бош вазири Ларса Лекке Расмуссенга асосланиб маълум қилган.
Дания разведкаси қотиллик ИШИД террорчилари томонидан амалга оширилгани, ҳозирда ижтимоий тармоқлардаги қоттилик пайти акс этган видеоларни ўрганаётганини айтган.
Жиноятни содир этишда гумонланувчилардан бири Марокашда қўлга олинган, яна уч киши қидирувга берилган.
Ҳафта бошида Марокашда 24 ва 28 ёшли икки даниялик аёлнинг жасади топилганди.
Изоҳ (0)