Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари хорижий олий таълим муассасалари билан 220 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тошкент давлат стоматология институти хорижий 50 га яқин ОТМлари ва компаниялари билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади. Йил давомида 50 дан ортиқ талаба ва 20 дан зиёд профессор-ўқитувчилар хорижда малака оширди.
Ҳамкорлик дастурида 2018-2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан «биотиббий муҳандислик» ва Москва давлат тиббиёт стоматология университети билан «стоматология» факультетлари ташкил этилди.
Бу борада институт делегациясининг Россияга ташрифида Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик дастурига асосан, «клиник-психология» йўналишида янги факультет очилди. Факультет 2019-2020 ўқув йилидан талабаларни ўқишга қабул қилинади.
Изоҳ (0)