Ҳукумат қарори билан суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Низомга мувофиқ, мажбурий келтириш учун суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, жиноят, маъмурий ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими асос бўлади.
Фуқаролик ишлари бўйича суд мажлисига мажбурий келтириш вояга етмаганлар, ҳомиладор аёллар, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Жиноят ишлари бўйича вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилади.
Мажбурий келтириш ички ишлар органлари томонидан соат 06:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида амалга оширилади.
Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни яшаш ёки иш жойидан топишнинг имкони бўлмаса бу ҳақиа қарор (ажрим) чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья 5 кун муддатда хабардор қилиниши лозим.
Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатлар мажбурий келтирилган шахсдан ундирилади.
Изоҳ (0)