Ўзбекистон бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли BHS) «Валюта курси ўзгаришининг таъсири» Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Ушбу тартиб молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотларида чет эл валютасида операцияларни юритишни норматив тартибга солинишини белгилайди.
Чет эл валютасидаги операциялар бюджет ҳисобида содир этилган вақтда тўлов кунидаги расмий курси бўйича миллий валютада акс эттирилади.
Қуйидагилар ташкилотларнинг чет эл валютасидаги операциялари бўлиб ҳисобланади:
- активлар, ишлар, хизматларни чет эл валютасида харид қилиш ёки сотиш;
- чет эл валютасида тўланиши ёки олиниши белгиланган кредитлар ёки қарзлар;
- чет эл валютасидаги мажбуриятларни қабул қилиш ёки мажбуриятларни қоплаш;
- чет эл валютасида ифодаланган активларни ҳисобдан чиқариш ёки қабул қилиш.
Ташкилотларнинг чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг сўнгги иш кунида чет эл валютасида операция амалга оширилган санадаги расмий курс бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.
Бунда, ҳисобот даврининг сўнгги иш кунида ташкилотлар ягона ва шахсий ғазна ҳисобварағи, кассаси ҳамда бошқа ҳисоб рақамлардаги чет эл валюта маблағларини, шунингдек чет эл валютасидаги молиявий активларнинг қийматини операция содир этилган вақтдаги расмий курс бўйича сўмда ифодалайди.
Изоҳ (0)