Шу йилнинг 12 декабрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фуқаро Г.К. (исмли аёл)нинг жасади топилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, у «нафас йўлларини қон билан беркилиши, аспирация натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бурун суягининг ёпиқ силжиб синиши, бош мия ва ўпка шиши»дан ўлганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
ИИВ хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)