Сирдарё вилоятидаги ёрдамга муҳтож юз нафар ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, ногиронлиги бўлган инсонлар ҳамда кам таъминланган оила аъзолари иштирокида хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Гулистон шаҳридаги «Малика» тантаналар мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳамда бошқа ҳамкорлар ташаббуси билан ёзилган дастурхон атрофида иштирокчилар билан дилдан суҳбат уюштирилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Мўминов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари И.Халилов, вилоят бош имом-хатиби З.Тўраев ва бошқалар мамлакатда сўнгги йилларда аҳолининг муносиб турмуш кечириши, ёрдамга муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Тадбир якунида иштирокчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар жамланган совға-саломлар тақдим этилди. 20 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлар аравачалари, имом-хатибларга диний ва дунёвий адабиётлар туҳфа этилди.
Изоҳ (0)