14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз фестиваллар шаҳрига айлантирилишини эълон қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бу ҳақда давлат раҳбари Қарши шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Президент жорий йилда вилоятга 63 мингдан ортиқ чет эллик сайёҳ ташриф буюрганлиги, бу эса жуда кам эканлигини таъкидлади. Мирзиёев вазиятни ўзгартириш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигига Шаҳрисабзни фестиваллар шаҳрига айлантириш бўйича тадбирлар календари ва амалга ошириш режасини ишлаб чиқишни юклади.
«Режа доирасида туризмни қўшимча турларини ривожлантириш ҳисобга олинади, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб ва Қамаши туманларида эса сайёҳлик инфратузилмаси объектлари барпо этилади», — дея таъкидлади Давлат туризм қўмитаси.
Изоҳ (0)