Украина президентининг матбуот хизмати Порошенконинг «ўлими» ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди, деб ёзади «Звезда».
Аввалроқ Яндекс қидирув тизимида Украина президенти ҳақида маълумот изланаётганида унинг 2018 йил 11 декабрь куни вафот этгани ҳақидаги маълумот чиқиб келаётганлиги маълум қилинган эди.
Украина президентининг матбуот хизмати Порошенко ҳаёт ва соғлом эканлигини билдирди.
Бундан ташқари, Порошенконинг матбуот хизмати Украина президенти ҳақидаги янгиликларни расмий сайтда кузатишга чақирди.
Изоҳ (0)