Узоқ Шарқ федерал округининг маркази Хабаровскдан Владивостокка кўчирилди. Бу ҳақдаги фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади, деб ёзади TJournal.
Президент ўз маъмуриятига пойтахтни кўчириш учун зарур тадбирлар ўтказишни юклади. Фармон 13 декабрь куни кучга киради.
Округ марказини кўчириш ҳақида Приморье ўлкасининг губернатори в.в.б. Олег Кожемяко сўраган эди. «Биринчидан бу биз учун мақом. Бу маълум бир маблағ ва эътибор. Биз меҳмондўст одамлармиз, ҳаммани кутиб оламиз», — дея таъкидлади у.
Кожемяко округ пойтахтининг кўчирилиши янги иш ўринларининг яратилишига сабаб бўлишига ишонч билдирди.
Хабаровск мэри Сергей Кравчук ва Хабаровск ўлкаси губернатори Сергей Фургал бу ташаббусга қарши чиққан эди.
Изоҳ (0)