23 декабрь куни Наманганда ноодатий тадбир эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Nuz.uz».
Мазкур тадбирни вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Бундан ташқари, ЙҲХБ автомобиллари ҳам акцияда иштирок этиб, улар машиналар арчасининг юлдузи бўлишади.
Тадбир ташкилотчилари авто арча ясашга узоқ вақт кетишини ҳисобга олиб, бепул иссиқ кофе ва чой ичиш учун очиқ павильон ҳам ташкил этишади.
Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган ҳайдовчилар учун Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги байрам дастури режалаштирилган.
Изоҳ (0)