• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Шўртан газ-кимё мажмуасининг GTL заводида бўлди

    Шавкат Мирзиёев Шўртан газ-кимё мажмуасининг GTL заводида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ғузор туманидаги ушбу ҳудуд яқин-яқингача қуруқ дашт эди. Бу ерда қурилиши мўлжаллаган завод лойиҳаси тўхтаб қолган, уни бошлашга ҳеч ким журъат қилолмаётганди.

    Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлгач, бу лойиҳага оид барча масалаларни ҳал қилиб берди. Президентнинг 2016 йил 29- декабрдаги қарорида «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицион лойиҳаси буйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

    Мамлакат раҳбари 2017 йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур заводнинг қурилиш майдонига келиб, унинг молиялаштирилиши, хорижий технологиялар билан жиҳозланиши, қурувчилар ва кадрлар таъминоти каби барча масалаларни чуқур таҳлил қилган эди.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 декабрь куни бу ерга яна бир бор ташриф буюрди. Фақат бу гал манзара умуман бошқача. 135 гектардан зиёд майдонда қурилиш ишлари қизғин. Темир-бетон пойдеворлар қўйилиб, эстакадалар кўтарилган. Улкан автокранлар ўрнатилиб, мураккаб ускуналарни йиғиш бошлаб юборилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Завод дунёдаги етакчи лицензиар компаниялар — Sasol (ЖАР), Хaldor Topse (Дания) ва Shevron (АҚШ) технологияси асосида барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари бош пудратчи – Корея Республикасининг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering and Construction, Сингапурнинг Enter Engineering компаниялари томонидан олиб борилмоқда. Қурувчи ва пайвандчиларнинг кўпчилиги маҳаллий ёшлардир.

    Мажмуа учун зарур 11 мингдан ортиқ технологик ускуналар Япония, Жанубий Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Хитой, Россия каби 21 та давлатдаги 126 та заводда тайёрланмоқда.

    Бундай иш ҳажми бежиз эмас. Табиий газдан синтетик суюқ ёқилғи (GTL) олиш жуда ноёб жараён бўлиб, юқори технологиялар ва мураккаб илмий ечимларни талаб этади. Ҳозирда дунёда бундай заводлар атиги бешта, ўзимизнинг Шўртандагиси олтинчиси бўлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мазкур улкан лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард АҚШ доллари. Унинг амалга оширилиши натижасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ чуқур қайта ишланиб, ЕVRО-5 стандартларига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади. Булар 311 минг тонна авиакеросин, 743 минг тонна дизел ёнилғиси, 431 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газдир.

    Заводнинг асосий аҳамияти мана шунда. Яъни, табиий газ шунчаки хом ашё сифатида эмас, қўшимча қийматли маҳсулот сифатида сотилади.

    Масалан, 1000 куб метр табиий газ экспорт нархи ҳозирги кунда 155 доллар атрофида бўлса, бўлғуси заводда шунча газни қайта ишлаш орқали 300 долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Фойда икки баробар ортади.

    Йилига ҳисоблаганда, табиий газдан кўра тайёр GTL маҳсулотларидан кўриладиган қўшимча даромад 576 миллион доллардан ошади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Яна бир муҳим жиҳати – завод маҳсулотлари ҳозирда четдан импорт қиланаётган хом ашёлар ўрнини қоплайди. Бунинг эвазига йилига нефть сотиб олишга кетадиган 1 миллиард доллардан ортиқ валюта маблағлари иқтисод қилинади. Завод ишга тушгач, 1 минг 300 дан ортиқ киши иш билан таъминланади.

    Президент Шавкат Мирзиёев мажмуа қурилишини кўздан кечирди. Пудратчи ва инвесторлар билан суҳбатлашди.

    — Биз ҳар томонлама мулоҳаза қилиб, синтетик ёқилғи ишлаб чиқарадиган, 1 миллиард доллар импорт ўрнини тўлдирадиган тарихий лойиҳа қилдик. Бу Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор қилиш учун катта салоҳиятга эга. Шу пайтгача тармоқда бундай номенклатура йўқ эди. Бу ерда ёқилғи ишлаб чиқариб, бензин таннархини туширсак, одамларимиз шуни сезади, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари мутахассислар, техника ва ресурслардан максимал фойдаланиб, қурилиш-монтаж жараёнларини оқилона мувофиқлаштириб, заводни ишга туширишни тезлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни бир кун бўлсаям эртароқ йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Заводни фойдаланишга топшириш муддатини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

    Ушбу завод Шўртан газ-кимё мажмуасининг ёнида жойлашгани умумлашган инфратузилма объектларидан фойдаланишда қулайлик яратади. Бу ерда яна бир лойиҳа — Шўртан газ-кимё мажмуасининг қувватини 125 минг тоннадан 505 минг тоннагача ошириш лойиҳаси режалаштирилган.

    Унда GTL заводидан чиқадиган нафтани қайта ишлаб, янги турдаги полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    Бу ишлар натижасида ҳудуд технологик кластерга айланиб, келгусида кимё, автомобилсозлик, туризм, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга асос бўлади.

    13.12.2018, 16:25   Изоҳ (0)   26935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон саудиялик ишбилармонларни манфаатли ҳамкорликка таклиф қилади

    13.12.2018, 16:20

    Уруғчилик соҳасидаги субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиланади

    13.12.2018, 15:33

    Сенат ялпи мажлисида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Жамшид Қўчқоров инвестиция учун кураш масаласида баҳслашди

    13.12.2018, 15:25

    ДХХ Қашқадарё ва Хоразмда ўзини махсус идоралар ходими деб таништирган фирибгарларни қўлга олди

    13.12.2018, 15:04

    Ўзбекистонда жиноят процессининг барча иштирокчилари қонуний ҳимоя қилиниши белгиланди

    13.12.2018, 14:54

    Жиззах ва Сирдарё вилоятларида электрда узилишлар вақтлари маълум бўлди

    13.12.2018, 14:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.