Россиянинг Транспорт соҳасида назорат бўйича федерал хизмати мансабдорининг рафиқаси 66 та машина сотиб олган. Бунинг учун пулларни қаердан олгани номаълум. Ўз ўрнида бу ҳолат мансабдорнинг ўз ишидан ажралишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Россия бош прокурори Юрий Чайкага таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Хабар берилишича, машиналар хариди ҳақида прокурорлик текшируви вақтида маълум бўлган. Бунда оиланинг даромадлари бундай харидларга етмаслиги ҳам аён бўлган.
Бош прокурорнинг сўзларига кўра, ишончни йўқотиш билан боғлиқ ишдан бўшатиш фақат ўта қўпол коррупцион қоидабузарликлар учун амалга оширилиши мумкин.