Туркия Сурия билан чегарага ҳарбий техника ва махсус топшириқли отрядларни жойлаштирди, деб ёзади «Газета.ru».
TRT телеканали маълумотларига кўра, айни пайтда Туркия ҳарбий техникаси Хатай вилояти томонга йўл олмоқда.
Таъкидланишича, техника ва махсус топшириқли отрядлар вилоятнинг чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларига жойлаштирилади.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияда ҳарбий операция бошланиши ҳақида эълон қилган эди.