Forbes журнали 2018 йилнинг энг кўп ҳақ тўланадиган ёзувчилари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур муаллифлар жорий йил мобайнида АҚШда 24,5 миллион китоб сотиш ва 283 миллион доллар ишлаб топишга муваффақ бўлган.
Рўйхатда биринчи ўринни 86 миллион доллар билан детектив романлар муаллифи, америкалик ёзувчи Жеймс Паттерсон эгаллади.
Иккинчи ўринда 54 миллион доллар билан Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи Жоан Роулинг қайд этилди.
Учликни «ваҳимали асарлар қироли» Стивен Кинг 21 миллион доллар билан якунлаб берган.
Энг кўп ҳақ тўланадиган ёзувчилар рейтингига Жон Гришем, Ден Браун, Жефф Кинни, Майкл Вулф, Нора Роберц, Даниэла Стил, Рик Риордан ва Эрика Леонард Жеймс ҳам кирган.