Ўзбекистон Президентининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорида жамоат жойларида электрон китоблар тўғрисидаги маълумотларни махсус таблоларда жойлаштириш, уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ва ўқиш имкониятини яратиш бўйича топшириқлар берилган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Фарғона халқаро аэропорти кутиш залларида, «Ўзбекистон темир йўллари» Марғилон станцияси вокзалида, Фарғона шаҳридаги автобус бекатларида ўзбек замонавий ва мумтоз адабиёти, жаҳон адабиёти дурдоналаридан QR-кодли электрон китоблар махсус таблоларда жойлаштирилмоқда.
Ушбу китоблар доимий янгиланмоқда ва ҳозирда хорижий тилдаги адабиётлар билан бойитиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)