Ўзбекистонлик шоира, «Китоб дунёси» газетаси муҳаррири Хосият Рустамова Таиландда халқаро мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган «Open Euratsian Literature Festival & Book Forum - 2018» VII халқаро фестивалида Хосият Рустамованинг бир туркум шеърлари «Энг яхши назмий асар» йўналиши бўйича юқори ўринга лойиқ топилиб, «Капалак қўшиғи» мукофоти билан тақдирланди.
Танлов ташкилотчиларининг қарорига кўра мазкур ижодий мусобақа ғолибларининг китоблари Европада нашр этилади. Жорий йилда ушбу йирик танловга дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан 1000 нафарга яқин ижодкорнинг асарлари тақдим этилган.
Изоҳ (0)