«Манчестер Юнайтед» франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбани январдаги трансферлар вақтида сотмайди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Ҳозирда Погбанинг жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан алоқлари кўнгилдагидек эмас. Моуриньо ҳаттоки Погбани сардорлик боғичидан маҳрум қилди. Пол «Манчестер»нинг иккинчи рақамли сардори эди.
Жозе футболчини АПЛнинг 16-турида «Фулҳэм»га қарши баҳсда захирада қолдирди. Аввалроқ «Арсенал» билан ўйинда эса 75-дақиқада майдонга туширганди.
Погба ҳам Моуриньодан норози, бироқ улар камида ёзгача биргаликда ишлашга мажбур, ҳар ҳолда клуб раҳбарияти шунга ишонмоқда.
Изоҳ (0)