Бразилияда эркак католик черковига қурол билан кирди ва тўрт кишига қарата ўқ узди, шундан сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Исми номаълум бўлган эркакда иккита ўқотар қурол бўлган. У черковга кундузи бостириб кирган ва ибодат қилаётганларга қарата ўт очган. Шундан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Ҳужум Сан-Паулудан 100 километр масофада жойлашган Кампинас саноат шаҳрида юз берган. Тўрт нафар кекса одам оғир жароҳатланган, бироқ тирик қолган. Ҳозирда улар шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)