Иркутск вилояти суди 60 та қотилик қилган собиқ милиционер Михаил Попковни айбдор деб топиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги хабар бермоқда.
Психолого-психиатрик экспертиза натижалари ва жиноятларни содир этишга Михаил Попковнинг гомициодомания, яъни одам ўлдиришга бўлган патологик ҳолати сабаб бўлган. Шунга қарамасдан жиноятчи экспертиза натижаларига кўра, ақли расолиги исботланган.
Михаил Попков суд қарорини қайта кўриб чиқиш бўйича аппеляция берган. Собиқ милиционер унвонининг олиб қўйилиши ва пенсиядан айрилиб қолишидан норози. Михаил Попков 24 минг рубль (тахминан уч миллион сўмга яқин) пенсия олган.
Собиқ милиционер 2012 йилда қўлга олинган. 2015 йилининг январь ойида Иркутск вилоят суди Михаил Попковни 22 та қотилликда айбдор деб топиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилган. 2017 йилининг март ойида суд Михаил Попковни яна 60 қотилликда айбдор деб топди. Унга ҳар бир қотиллик бўйича бир умрлик қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)