Собиқ президент Серж Саргсян раҳбарлигидаги муҳолифат Республика партияси мамлакат янги парламентига сайланмади. Бу ҳақда Марказий сайвлов комиссияси маълумот, деб хабар беради «Интерфакс».
Сайловларда Республикачилар партияси 4,70% овоз тўплаган. Арманистон бош вазири Никол Пашинян раҳбарлиги остидаги «Менинг қадамим» сайловолди блоки овозлар тўплаш бўйича етакчи бўлди. Партия сайловларда 70,43% сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган.
Сайлов натижаларига кўра, янги тузиладиган парламентга «Яшнаётган Арманистон» (тадбиркор Гагик Царукян раҳбарлик қилади) - 8,27% овоз билан ҳамда «Ёрқин Арманистон» партияси (парламент депутати Эдмон Марукян томонидан бошқарилади) - 6,37% овоз билан ўз ўрнига эга бўлади.
Изоҳ (0)