Ўтган йилга нисбатан 2,4 марта кўп имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу ҳақида Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида айтиб ўтди, деб ёзади ЎзА. Турли соҳаларда бўлгани каби аграр тармоқда ҳам дастурлар, «йўл харита»лари тайёрланиб, амалиётга жорий этилмоқда.
Жумладан, деҳқон ва фермерлар, дала ишчилари меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш мақсадида давлат эҳтиёжи учун харид қилинадиган пахта ва ғаллани молиялаштириш тартиби ўзгартирилди.
Хусусан, фермерлар ўз маблағларини мустақил сарфлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу йилги мавсумда ғалла етиштирадиган фермерларга 1 триллион 33 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 142 фоиз, пахтачилик хўжаликларига эса 5 триллион 138 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,4 марта кўп имтиёзли кредитлар ажратилгани соҳа ривожига юксак эътибор намунасидир.
Соҳага агрокластер тизими жорий этилмоқда. Авваллари биз эътибор қилмаган замонавий иссиқхоналар, балиқчилик, асаларичилик, қизилмия, заъфарон етиштириш каби йўналишлар оммалашмоқда. Бу эса соҳага хорижий инвесторларни жалб қилишда истиқболли тармоққа айланмоқда.
Изоҳ (0)