Хоразм вилоят прокуратураси тузилмасида қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш ва томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, шоли етиштириш ҳажмлари ва мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни қайта ишлаш қувватлари ҳамда экспорт ҳажмини ошириш, шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчилик соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда ушбу соҳаларга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш каби йўналишларда қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш ихтисослаштирилган прокуратуранинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокурори вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Изоҳ (0)