Чехия 2018 йилда Россия махсус хизматларидан бирининг разведка тармоғини фош этди ва унга барҳам берди. Бу ҳақда Чехия Хавфсизлик ва ахборот хизмати директори Михал Коуделка маълум қилди. Унинг сўзлари iDNES портали томонидан келтирилган.
«Жорий йил бошида Россия разведка хизматларидан бирининг разведка тармоғини муваффақиятли фош этишга эришганлигимиз ҳақида тегишли шахсларга ахборот бердик», — деди у.
Хавфсизлик хизмати директори охирги беш йилда хизмат ўнлаб россиялик ва хитойлик жосусларнинг иш олиб боришига тўсқинлик қилганлигини қўшимча қилди. Бу, жумладан, тинчлик йўли билан амалга оширилган, яъни улар мамлакатни тарк этишга мажбур қилинган ёки уларга аккредитация берилмаган.
Изоҳ (0)