Ассалому алайкум, Ҳурматли инвесторлар, Тредерлар ва Бренд эгалари!..
Бугун «Mangu Innovation» платформаси фаолият юритаётганига жуда ҳам қисқа муддат: 277 кун бўлди. Шу вақт оралиғида лойиҳа таъсисчиси «Ақл эгалари МЧЖ» ходимлари том маънода инновация дея эътироф этилаётган ушбу ғояни янада оммалаштириш, кенг жамоатчиликка фойдали, қулай ва севимли тизимга айлантириш йўлида босқичли ишларни амалга оширди ва бугунги кунда ҳам ушбу жараён давом этмоқда.
Ҳурматли актив эгалари!..
Хабарингиз бор: аввалги нарх ўзгаришидан сўнг База ҳар уч дақиқада бир дона актив сотиш тизимига ўтди. Икки ойлик вақт давомида актив талабида бўлган иштирокчилар сезиларли даражада ўсди. «Mangu»чилар сафига инвестор сифатида яна беш юзта иштирокчи қўшилди.
Аммо шундай бўлса ҳам синов тариқасида қўлланилган «Ички нарх»даги сотув суммаси ўзини етарлича оқламади. Аввалги «Сотув кунлари»дан қайтган 28 мингдан зиёд активнинг атиги 48 фоизи «Ички нарх»да транзакция қилинди.
Бундан ташқари, аввалги ҳисоботимизда тахмин қилган – сотилиб кетиши кутилган 81144 дона пикселдан эса 15000 таси янги уч нафар «Тредер»га сотилиб, Брендлар сафи эса ўзгаришсиз қолди. Ушбу пикселлар сотувидан тушган соф фойданинг 75 фоизи жорий нархни имкон қадар ўзида сақлаб қолиш ва ўзгаришига йўналтирилди.
Расман тан олинган Тредерлар сони бугун тўрт нафарни ташкил этмоқда. Улар:
Традер№1 Шерзод Абдуллаев ID: A3403
Традер №2 Абдулло Абдусаматов ID: А4118
Традер №3 Фарангиз Жумабоева ID: А4670
Традер №4 Оҳунжон Отабоев ID: A3352
Диққат!..
Электрон активлар билан савдо қилишни истаган Брендлар сонини кўпайтириш, платформани янада такомиллаштириш мақсадларида, кўпчиликнинг талабига биноан, эндиликда тадбиркорликнинг исталган тури билан шуғилланувчи Ўзбекистон Республикаси резиденларига, инновациямиздан 100 донадан бошланган пиксел сотиб олиб ҳам ўн йиллик реклама ва активлар билан савдо қилиш имконини тақдим этамиз. Брендлар сафини кенгайтириш йўлида ходимларимиз томонидан ташвиқот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Йирик компаниялар билан имзоланиши кутилаётган шартномаларимиз эса йил якуни бўлгани боис бир оз чўзилмоқда. Октябрь ойида актёр Алишер Усманов билан имзоланиши кўзда тутилган Тредерлик битимининг иккинчи томон қўйган қўшимча шартлари кўпайиб кетгани боис «Ақл эгалари МЧЖ» томонидан рад этилди.
Яна бир муҳим хабар: эндиликда жисмоний шахс сифатидаги Инвесторлар учун актив сотиб олиш чегараси 1000 донага туширилди.
Алоқа марказимизга кунига ўнлаб қўнғироқлар орқали берилаётган саволнинг батафсил жавобини эълон қилишдан аввал бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз: «Mangu Innovation» платформаси кимларнингдир эвазига кимларнингдир нақд пул маблағларини кўпайтириб бериш, «бирининг дўпписини бирисига кийдириш«ҳисобига жамоатчилик ўртасида абатаж уйғотиш учун ишлаб чиқарилмаган.
Дунё иқтисодиётининг келажаги, пул ва банк-кредит муносабатлари келгусида рақамли шаклга ўтишини кўра олган ҳолда чинакам инновация сифатида иш бошлаган «Mangu Innovation» Бренд ва харидор ўртасидаги мислсиз фойда келтирувчи интерфаол реклама услубидир. Агар Сиз бугун бир дона қўл телефони ўрнига 100 дона актив сотиб олган бўлсангиз, «Mangu» нархи кўтарилганида марҳамат қилиб ўша маҳсулотнинг иккитасини шу пулингизга сотиб олинг. Активлар Бизда жойлашган Брендларнинг маҳсулот ва ҳизматларига айрибош қилинганида мақсадларимизга етаётган бўламиз.
Аммо инновациямизнинг реклама услуби бўлган активларни нақдлаштириб бериш имкониятини баъзилар нотўғри талқин этишмоқда.
Шу муносабат билан 72 соатга старт берилган ушбу «Сотув кунлари»нинг қоидалари билан яхшилаб танишиб, сўнгра унда иштирок этишингиз мумкин.
14 октябрь кун охиригача сотиб олинган, транзакцияда қабул қилинган активлар ушбу «Сотув кунлари»да иштирок этиши мумкин.
Ҳар бир инвестор «Сотув кунлари» давомида Базага фақатгина бир маротаба активларини сотиб иштирок этиши мумкин. (Нечта активни Базага қайта сотмоқчи бўлсангиз, яхлит қарор қабул қилинг).
Банк хизматлари ва электрон ўтказма ҳаражатларини инобатга олиб, дивидент ваъда қилинмаганлик мутлақ ҳуқуқидан фойдаланиб, курсни мўътадил сақлаб қолиш ва табиий ўсишини таминлаш учун «Mangu Innovation» равнақи ва келажагини ўйлаган ҳолда пулни пластик картага тушириб беришда ҳизмат ҳақи умумий суммадан 5% этиб белгиланди. (*Ушбу фоиз миқдори кейинчалик транзакциялар ҳажмига кўра 1%дан 10%гача миқдорда мунтазам ўзгариб бориши мумкин).
Активларни сотиб олишдаги чегара 1000 тага туширилиши муносабати билан ҳар бир инвестор Базага фақат 1000 тагача бўлган актив сотиши мумкин. (*База таклифига кўра келишув асосида чегарадан ортиқ актив ҳам сотиб олиниши мумкин).
Эслатиб ўтамиз, курс 79%гача кўтарилиши учун асосан тадбиркорлик субектлари ва Брендларга 81144 та заҳира пикселлари ва «Ички нарх»даги заҳира активларининг барчаси сотилиб кетиши керак эди. Бу ҳақида аввалги ҳисоботда ҳам айтиб ўтганмиз. Ваҳоланки, ўтган икки ой давомида 15000 дона пиксел ва 12229 дона заҳира активлари сотилди холос. Аммо ўтган икки ой давомида айнан шу соҳа мутахассислари томонидан лойиҳага бўлган эътибор ва қизиқиш ҳар доимгидан ҳам кўпроқ бўлди.
Шу муносабат билан бугундан эътиборан нарх 25%га кўтарилиб, 1 Мангу курси 5070 сўм этиб белгиланди. Шунда активларини сотмоқчи бўлганлардан 5% ҳизмат ҳақи ушлаб қолиниб, 4816 сўмдан пул тушириб берилади.
Эслатиб ўтамиз: «Mangu Innovation»да нарх 1000 сўмгача тушиши ҳам мумкин. Ўсиб бориш даражасига эса чегара қўйилмаган.
Ушбу сотув кунларида Тредеримиз ҳам иштирок этиш истагида. Активини қайта сотмоқчи бўлганлардан База воситачилигида улар ҳам сотиб олишлари мумкин. Кейинчалик «Сотув кунлари» доимий очиб қўйилиб, «Олди-сотди», «Транзакция» жараёнлари 10 нафар Тредер билан узлуксиз давом этиб боради.
Лойиҳа Стартап бўлгани, платформанинг яхлит шаблони мавжуд эмаслиги сабаб техник ишлар яна бир оз чўзилмоқда. Шу сабабли ушбу сотув кунлари ҳам аввалги тартибда ўтказилади: 15 октябргача сотиб олган, транзакцияда қабул қилиб олган активларингизни фақатгина бир марта сўров юбориш орқали нақдлаштириб олишингиз мумкин: innovatsiya2018@mail.ru» манзилига қуйидаги тартибда хабар юборинг. (Сумма қабул қилувчи карта ўз номингизда бўлиши шарт).
Намуна:
«Абдуллаев Абдулла Асрор ўғли. 01 октябрдаги тўлов шартномасига мувофиқ 1000М сотаман. 860012345678 ID:A5555. »
Шундан сўнг База томонидан сотмоқчи бўлган активларингиз муносиблиги 72 соат ичида текширилиб, Сизга «Активларни ID:А.... ҳамёнига ўтказинг» деган хабар келади. Бу Трейдерлар ID рақами бўлиши ҳам мумкин. Активларингизни транзакция қилганингиздан сўнг эса 24 соат ичида сумма тушириб берилади.
Инвестор активларни 15-октябрдан кейин сотиб олгани ёки транзакцияда қабули аниқланса, «Сўров рад этилди. Саволлар юзасидан Алоқа марказига қўнғироқ қилинг» мазмунидаги хабар келади.
Эслатиб ўтамиз, бир иштирокчи сотув жараёнида бир марта иштирок этади. Кейинги сўровлари инобатга олинмайди. Активларингизни бир тўҳтам асосида сотинг!..
«Mangu Innovation» катта қийинчилик ва масулият, ечими топилиши осон кечмаётган техник сабаблар, енгиб ўтилиши мураккаб маркетинг тўғонлари орасида ҳам ўтган саккиз ой давомида 500% натижа кўрсатди!!!
Тадбиркормисиз?! Брендингиз келажагини Бизга ишонинг!
Ҳаётга янгича нигоҳ ташлашни севасизми?! 5070 сўм билан инвесторга айланинг!..
«Mangu Innovation» билан Сиз тараққиётда бир қадам олдиндасиз!..
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баҳодир кўча 44-«А» уй.
Мўлжал: Ракат маҳалла, «Беллажо» ресторани.
Ўзбекистонда илк бор криптовалюта(crypto- cирли, яширин.инг.)лардан фарқли, блокчейн-фермаларга эга эмас махсус дастурга асосланган, шахсий маълумотлар очиқлиги асосида ҳаракатланувчи, хавфсиз, ҳуқуқий кафолати аниқ, янгича криставалюта(crystal-шаффоф.инг.) тизимини маҳаллий шароитда синовдан ўтказиш мақсадида.
«Ақл эгалари МЧЖ» Гувоҳнома №000245 Реестр №3655
«Mirzo Ulug‘bek Innovation Center»нинг 2018 йил 30 апрелдаги Гувоҳномаси №000317
Узлуксиз алоқа маркази: 71 200-87-88,
Офис: 97 343-08-88.
«Mangu Innovation» иштрокчисининг ўз каналидаги фикрлари. (таҳрирсиз чоп этилди).
Алимардон САБРАЛИЕВ:
Мангу нима ози?
Mangu, Mangu.uz асосчилари берган таърифга кўра, кристовалюта. (Криставалюта деб аталишига сабаб, фикри ожизимча, Мангу активлар айланиши жараёнининг шаффофлиги). Mangu бу «Ақл Эгалари» МЧЖ томонидан сотувга чиқарилган облигациялар бўлиб, Mangu.uz инновацион реклама платформасининг «бензини» ҳисобланади.
Mangu.uz лойиҳасининг мақсади нима ўзи?
Mangu.uz лойиҳасининг асосий фаолият тури инновацион реклама хизмати ҳисобланади. Бунда, Mangu.uz сайтида реклама учун жой юридик шахсларга сотилади. Бунинг ортидаги маркетинг стратегияси шундан иборатики, ҳар бир инвестор Мангу активларига инвестиция қилганидан сўнг, инвестиция ҳолатини текшириш мақсадида қайта-қайта сайтга ташриф буюради, ва шу ташрифлар мобайнида, бевосита, сайтга юридик шахслар томонидан жойлаштирилган рекламаларга кўзи тушади.
Мангу активлари қонунийми?
Mangu.uz сайтидаги маълумотга кўра, Mangu.uz платформаси №3655 Гувоҳнома рақами билан 2014 йил рўйҳатга олинган «Ақл эгалари» МЧЖ томонидан бошқарилиб, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» томонидан № 00317 Гувоҳнома асосида лойиҳа рўйҳатга олинган.
Mangu активларини сотиб олиб, фойда олиш мумкинми?
Саволга жавоб беришдан олдин, Mangu.uz Telegram чатларида кўп қўлланилаётган Пиксел ва Актив ўртасидаги фарқларни билиб олайлик.
- Пиксел бу Mangu.uz платформасидаги танга кўринишидаги жойнинг маълум қисми. Mangu.uz сайтидаги кўришингиз мумкин бўлган танга кўринишидаги жой жами 1,017,125 та пикселдан иборат. Ҳар бир сотиб олинган пиксел эгасига 10 йил муддатга берилади. Кузатишимча, пикселлар асосан юридик шахслар томонидан реклама жойлаштириш мақсадларида сотиб олинмоқда. Бундан, ташқари, айрим жисмоний шахслар ҳам реклама жойлаштириш орқали даромад олиш мақсадида пикселлар сотиб олишмоқда ( масалан, Трейдерлар).
- Актив бу асосан жисмоний шахлар учун инвестиция воситаси ҳамда электрон пул алтернативи ҳисобланади. Актив эгалари ҳеч қандай дивиденд олмаган ҳолатда, активнинг белгиланган «Сотув кунлари»даги нарх ўзгаришлари орқали даромад олишмоқда. Актив орқали айрим товарларга тўловларни амалга ошириш аллақачон бошлаб юборилган. Активларнинг умумий сони ҳам, ҳудди пикселларники каби, 1,017,125 та этиб белгиланган.
- Пиксел ва активлар бир хил нархда сотувга чиқарилади.
Ана энди, саволга жавоб беришга келсак. Mangu.uz нинг аксарият инвесторлари жисмоний шахслар ҳисобланиб, улар активларга инвестиция қилиш орқали даромад кўрмоқдалар. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, 2018 йилининг март ойида, бир мангу нархи 1,000 сўм этиб, сотувга қўйилган бўлса, бугунга келиб, талабнинг кескин ошиши натижасида, бир мангу нархи 4056 сўмга кўтарилди. 5-6-7 декабрда кутилаётган навбатдаги «Сотув кунларида» мангу нархи 79%гача ёки 7260 сўмгача ошиши кутилмоқда. Эслатиб ўтаман, бу прогноз аниқ амалга ошишига ҳеч ким кафолат бермайди ва Mangu 1,000 сўм номинал нархгача тушиб кетиши ҳам мумкин. Юқори даражадаги талабни ҳисобга олиб фикр билдирадиган бўлсам, Mangu нархи тушишидан кўра кўтарилишининг эҳтимоллиги юқорироқ.
Mangu’ларни қандай қилиб сотиб олсам бўлади?
Mangu’ларни 4-хил йўл билан сотиб олишингиз мумкин.
1) Mangu.uz сайтида рўйҳатдан ўтганингиздан сўнг, сизга махсус ID рақам тақдим этилади. Ундан сўнг, PayMe мобил иловасида кўрсатилган Мангу қисми орқали сотиб олишингиз мумкин. Бунда Сиз ўз ID рақамингиз ҳамда инвестиция қилмоқчи бўлган суммангизни киритишишингиз кифойда. Лекин, бу йўл билан сотувда Mangu’лар бўлсагина актив сотиб олишингиз мумкин. Сотувда нечта борлигини Mangu.uz сайтидаги «Сотувдаги Активлар» қисми орқали билиб олишингиз мумкин. Сотувга ҳар 3 минутда битта актив қўйилади.(Одатда сотувда 0 та актив турган бўлади, агар -1 та актив турган бўлмаса). Бу йўл орқали сиз бир Mangu’ни 4056 сўм нархда сотиб олишингиз мумкин. Ҳудди шу сабабли, бу йўл билан Mangu сотиб олишга талаб жуда ҳам юқори.
2) Mangu’ларни сиз «Ички Нарх» асосида ҳам сотиб олишингиз мумкин. Бу йўл биринчи йўлга нисбатан анча қулай ва тез бўлиб, бу йўл орқали сиз бир йўла 3000 тагача актив сотиб олишингиз мумкин. Ҳозирга кунларда «Ички нарх»бир Mangu учун 4500 сўм этиб белгиланди. Бу йўл билан сотиб олиш ҳақида батафсил маълумотни, Mangu.uz сайтидан олишингиз мумкин.
3) Mangu’ларни Трейдерлар хизматидан фойдаланган ҳолатда ҳам сотиб олишингиз мумкин. Бу йўл ҳам 2-йўл билан деярли бир ҳил бўлиб, трейдерлар ҳам одатда Mangu’ларни ички нарх (4500 сўм) дан сотишмоқда. Трейдерлар нархларни белгилашда мустақил ҳисобланганлиги сабабли, вақти-вақти билан акциялар ўтказиб туришади. Трейдерлар фаолиятига Mangu.uz тўлиқ масъулиятни ўз бўйнига олади (Яни улардан сотиб олиш ҳам ишончли).
4) Mangu’ларни сотиб олишнинг яна бир усули, мангунинг бошқа инвесторлари билан ўзаро келишган ҳолда, улардан мангу сотиб олишингиз мумкин. Бу усул орқали мангу сотиб олишнинг ўзига яраша рисклари бўлиб (Сиз пул берган одам мангуларни сизга ўтказиб бермаслиги мумкин, ёки аксинча) , Mangu.uz бу рискларга ҳеч қандай жавобгарликни ўз бўйнига олмайди.
Mangu’ларни сотиб олдим ҳам дейлик, энди уларни қандай қилиб сотаман?
Mangu’ларни сотишнинг ҳам бир неча йўллари мавжуд.
1) Белгиланган «Сотув кунлари»да сиз Mangu’ларни янги ўзгарган нарх бўйича Mangu.uz’га қайта сотишингиз мумкин. Сотиш айнан қандай амалга оширилиши ҳақида тўлиқ маълумот одатда сотув кунларида эълон қилинади.
2) Трейдерларга мангуларни исталган вақтда трейдерлар белгилаган нарх асосида сотишингиз мумкин. Ҳозирда трейдерлар мангуларни 3800 сўмдан олишмоқда, адашмасам.
3) Бошқа инвесторлар билан ўзаро келишув асосида уларга сотишингиз мумкин.
Ўзи жами нечта Mangu бор?
Mangu’ларнинг жами миқдори 1017125 та этиб белгиланган ва бундан ортиқ бир дона ҳам Mangu эмиссия қилинмайди. Ҳозирда ҳар уч дақиқада 1 та Mangu сотувга қўйилмоқда. Яни таклиф чекланган. 01.12.2018 ҳолатига кўра шу Mangu’ларнинг 18%игина эмиссия қилиниб, сотиб бўлинди.
«Mangu Innovation» - келажак инновацияси!..
Келажак эса Биз билан!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)