Facebook ижтимоий тармоғи ишида узилиш юз берди. Бу ҳақда турли сайтлар ишлашидаги муаммоларни кузатиб борувчи DownDetector ресурси маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Аксарият фойдаланувчилар (43 фоиз) аккаунтига кира олмаяпти. Фойдаланувчиларнинг бир қисми аккаунтларидан «чиқариб ташланган».
Фойдаланувчиларнинг яна 36 фоизи ижтимоий тармоқ сайти юкланиши билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган, 19 фоизида эса фотосурат ва видеороликлар кўринмаяпти.
Facebook ишида узилишлар асосан Европа мамлакатларида кузатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’га киришда кузатилаётган муаммоларга албатта барҳам берилиши, бироқ айнан қачонлиги ҳозирча номаълум эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)