Дунёдаги энг йирик онлайн савдо платформаси Amazon техник хатолик сабабли ўз сайтида баъзи фойдаланувчиларнинг номлари электрон почта манзилларини жойлаштирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, сайт фойдаланувчилари компаниядан электрон хабар олган. Хабарда уларнинг электрон почта манзили техник хатолик сабабли эълон қилингани ҳақида айтилган.
Amazon томонидан маълум қилинишича, ҳодиса фойдаланувчиларнинг айби билан юз бермаган ва улар ўз паролларини ўзгартириши ёки бошқа бирор ҳаракатни амалга ошириши керак эмас.
Компания томонидан қайд этилишича, муаммо бартараф этилган ва бу ҳақда фойдаланувчиларга хабар берилган.
Изоҳ (0)