17 ноябрь куни бошланган «сариқ нимчалар» намойишлари сабабли Париж меҳмонхоналарида бекор қилинган буюртмалар сони 50 фоизга етиши мумкин. Бу ҳақда Меҳмонхоналар, рестораторлар, кафе ва кейтеринг компаниялари эгаларининг миллий касаба уюшмаси раҳбари Марсель Бенезе BFMTV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Бенезенинг сўзига қараганда, Франция меҳмонхона-ресторан бизнеси жиддий зарар кўрмоқда ва буни изга солиш жуда қийин бўлади. Намойишлар оқибатлари энг кўп Авиньон, Монпелье ва Тулуза каби йирик шаҳарларга таъсир кўрсатади.
«Кўпчилик одамлар Лондон, Германия ёки Испанияга жўнаб кетиш учун хоналарини муддатидан олдин бўшатиб кетмоқда», — дея таъкидлади Бенезе.
Шунга қарамасдан, касаба уюшмаси раҳбари барчасида намойишлар иштирокчиларини айбламади. «Уларнинг эшитилишга ҳақи бор деб ўйлайман», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни полиция ва ёнилғи нархининг ошишига қарши норозилик билдираётган «сариқ нимчалилар» ўртасида янги тўқнашувлар юз берди.
Изоҳ (0)