УЕФА ташкилоти Европа Лигаси 5-турининг энг яхши ўйинчисини аниқлади. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Овоз бериш якунларига кўра, 5-турда «Сарпсборг»га қарши баҳсда 2 та гол уриб, битта голли узатмани амалга оширган «Бешиктош» аъзоси Жермейн Ленс Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлди.
Ленс бу йўлда қуйидаги уч футболчини ортда қолдирди:
- Оливье Жиру («Челси») — PAОКка қарши ўйинда дублга эришган.
- Ҳоқон Чалхонўғлу («Милан») —«Дюделанж»га қарши учрашувда гол урган.
- Бруну Фернандеш («Спортинг») — «Қорабоғ»га қарши ўйинда дублга эришган.
Изоҳ (0)