Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов фуқаролар билан Instagram орқали тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Дарё»га Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Instagram’даги SDVUZ номли расмий саҳифасини ташкил этиш ҳокимлик фаолияти тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор бўлиш, ахборот соҳасидаги очиқликни таъминлаш, аҳолининг барча соҳалардаги ислоҳотларга мос равишда вилоятда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлардан хабардорлигини ошириш мақсадида амалга оширилди.
Маълумот учун:
Ҳокимнинг Facebook (Сурхондарё вилояти ҳокимлиги — Баҳодир Пўлатов) ҳамда Telegram мессенжери (+998973501847 мурожаатлар рақами ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати номли канал)да расмий саҳифалари фаолияти йўлга қўйилган эди.
Изоҳ (0)