Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда расмий ташриф билан Беларусга бориши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Носиржон Юсупов айтиб ўтди, деб ёзади BELTА.
«Президентимиз графиги январда аниқ бўлиши мумкин. Ушбу учрашув келаси йилда амалга ошади. Бу давлатимиз раҳбарининг Беларусга биринчи расмий ташрифи бўлади. Биз жуда пухталик билан тайёргарлик кўряпмиз. Беларусь томони ҳам бунга тайёрланмоқда. Ҳал қилишимиз керак бўлган масалалар кўп», — деди элчи нашр мухбирининг саволига жавобан.
Дипломат Беларусь президенти билан бўлиб ўтган учрашувда аввалроқ тасдиқланган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўл харитаси амалга оширилишининг бориши муҳокама қилинганини айтди. У ижобий натижалар аллақачон кузатилаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)