NASA космик агентлигининг InSight тадқиқот аппарати Марсдан Қизил сайёранинг суратларини жўнатди. Суратлар аппарат сайёрага қўнган куни олинган. Бу ҳақда агентликка таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Аппаратнинг қўлида жойлашган қайрилган камера суратни 26 ноябрь куни Марс юзасида олган.

Агентлик маълумотларига кўра, сурат Ерга айни пайтда Марс орбитасида парвозни амалга ошираётган Odyssey аппарати туфайли жўнатилган.