• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сирдарё асали» кўргазмасида 3 тоннага яқин 10 турдаги асал ва асал маҳсулотлари намойиш этилди

    Гулистон шаҳрида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан «Сирдарё асали» кўргазмаси ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда асаларичилар томонидан 3 тоннага яқин 10 турдаги асал ва асал маҳсулотлари намойиш этилди.

    Кўргазма очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳаларда юксак самаралар бераётгани, хусусан, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилаётган эътибор натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми муттасил ортиб бораётгани таъкидланди.

    – Президентимизнинг 2017 йил 16 октябрдаги «Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳанинг истиқболдаги устувор вазифаларини белгилаб олишда асалчилар учун ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда, – дейди Сирдарё вилояти асаларичилик уюшмаси раиси Бекзод Олимов. – Айни пайтда вилоятда 300 га яқин шахсий асаларичилик корхонаси мавжуд бўлиб, улар томонидан йилига 400 тоннага яқин тоза асал етиштирилади. Лекин уларнинг бор-йўғи 70 тасигина уюшмага аъзо, холос. Президентимизнинг ушбу қарорига мувофиқ, уюшмага аъзо бўлганлар имконияти янада ортди. Яъни улар ўзлари етиштирган маҳсулотни уюшма кўмагида экспортга чиқариш, корхона фаолиятини кенгайтириш ва бошқа ҳолатларда қўшимча имкониятларга эга бўлади. Кўргазмада ана шулар ҳақида ҳам маълумот берилди.

    Бекзод Олимов уюшмага раислик қилиш билан бирга, 10 йилдан буён асалчиликка ихтисослашган «Ниҳол сеҳри савдо сервис» хусусий корхонасини ҳам бошқаради. Жамоа аъзолари айни пайтда 580 асалари оиласини парвариш қилиб, йилига ўртача 4-5 тоннага яқин асал йиғиб олмоқда. Хусусий корхонада асал, асал муми, болари чанги, асалари сути каби турфа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

    Бундан ташқари, корхонада асалари учун қути, мумпарда мосламалари ясаш, зотли асалари тухуми етиштириш ишлари ҳам йўлга қўйилган. Айни пайтда корхонада 10 киши меҳнат қилаётир. Истиқболда жамоа аъзолари асал ва асал маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш цехлари ташкил этиш, экспортни йўлга қўйиш, асалари оиласини кўпайтириб, ҳосилдорликни янада ошириш ва янги иш ўринлари яратишни режалаштирган.

    Уч кун давом этган асал байрамида асаларичилар томонидан тақдим этилган 3 тоннага яқин 10 хилдаги асал ҳамда асал муми, болари чанги, асалари сути каби арзон нархлардаги турфа маҳсулотлар харидоргир бўлди.

    27.11.2018, 20:01   Изоҳ (0)   8628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона туманидаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари йирик корхоналарга «бизнес-саёҳат»га чиқди

    27.11.2018, 19:48

    «Қорақалпоғистон» посёлкаси 43 млрд сўмлик қурилиш-реконструкция ишларидан кейин замонавий шаҳарчага айланди

    27.11.2018, 19:34

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Истанбул—Тошкент рейси двигателга кириб қолган қуш туфайли кечиктирилди

    27.11.2018, 19:21

    Қамчиқ довонининг қишки мавсумга тайёрлиги масаласи кўтарилди

    27.11.2018, 19:07

    БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди (фото)

    27.11.2018, 18:54

    Мавлуда Хўжаева ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди

    27.11.2018, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.