БМТ ва ШҲТ ўртасидаги алоқалар юксалмоқда, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик кенгаймоқда. Бу ҳақда 26 ноябрь, душанба куни ШҲТ бош котиби Рашид Алимов маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Рашид Алимов БМТ штаб-квартирасига ташрифи ишчи дастури доирасида БМТ котибиятидаги Даг Хаммаршельд (1953—1961 йилларда БМТ бош котиби) номидаги кутубхонага ташриф буюрди ва унинг жамғармасига ШҲТ хартиясининг олтита расмий тилдаги махсус нашри, шунингдек, рус ва хитой тилларидаги «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: шаклланиши, ривожланиши ва истиқболлари» китобини тақдим этди.
«БМТ ва ШҲТ ўртасидаги алоқалар юксалиш босқичида, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорлик йил сайин кенгаймоқда, дунёнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қизиқиши ортмоқда, шунинг учун БМТ Марказий кутубхонасида ШҲТ ҳақида ҳикоя қилувчи материалларнинг мавжуд бўлиши муҳимдир», — деди бош котиб хартияни тақдим этиш маросимида.
Изоҳ (0)