26 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерацияси фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон – Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)