Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларини сотиб олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни эслатиб ўтди.
Сотувга қўйилган эсдалик тангалар нархи 27 ноябрь куни эълон қилинади ва сотув бошланадиган кун — 28 ноябрдан кучга киради.
Келгусида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эсдалик тангалар сотув нархини ҳар ҳафтада камида бир марта белгилайди.
Сотиб олиш пайтида шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Эсдалик тангаларини резидент ва норезидентлар сотиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқариш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)