Кемерово вилоятининг Прокопьевск шаҳрида эркак жиловланган айиқ билан сайрга чиқди. Ҳайвон ва унинг эгаси акс этган видео YouTube’нинг «Prokopyevsk.ru» каналига жойлаштирилган.
Шаҳар маъмурияти айиқ боласи ярим ёш атрофида эканлиги, эркак уни гаражида сақлашини маълум қилган.
«РИА Новости»нинг хабар беришича, Прокопьевск расмийлари вазиятни аниқлаштириш илтимоси билан полицияга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)