Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди ва рекорд даражага етди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21 сўмга қимматлаб, 8 299 сўмни ташкил қилди.
Евро эса пасайиб (39 сўм), 9 411 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 0,17 сўмга пасайиб, 125 сўмни ташкил қилди.
Сўмнинг АҚШ валютасига нисбатан кескин қадрсизланиши сентябрь ойи ўрталарида бошланди (доллар 176 сўмга қимматлади).
Изоҳ (0)