Бугун, 26 ноябрь куни тахминан соат 08:05 ларда «Шаҳрисабз—Қарши» автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Бугундан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини текшириш мақсадида режа асосида қўққисдан мажмуавий текширув ўтказилмоқда.
Юқорида айтиб ўтилган чорраҳада ҳарбий автомобиллар назорати инспекциясининг ходимлари автомобиллар ҳаракатини тартибга солиб турган. Инспекторлар томонидан кўрсатилган «ҳаракатланиш тақиқланади» белгисига қарамасдан Lacetti автомобили (давлат рақами 70 У 110 МА) ҳаракатланишни давом этган ва «ЗИЛ-131» ҳарбий юк машинаси билан тўқнашув содир этган. Нохуш ҳодиса оқибатида Lacetti автомобилининг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, бир нафар йўловчи эса жароҳат олган.
Жароҳат олган йўловчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи барқарор эканлиги ва ҳаётига ҳеч нима хавф солмаётгани айтилди.
Изоҳ (0)