Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 13-турида «Севилья» жамоаси ўз майдонида «Вальядолид»ни 1:0 ҳисобида таслим қилди.
Натижада Андалусия клуби 13-турдан кейин 26 очко билан Ла Лига пешқадамига айланиб олди. Ла Лиганинг XXI асрдаги мусобақаларида 26 очко жамғарган ҳолда клубнинг пешқадам бўлиши иккинчи марта кузатилмоқда.
Худди шундай натижа 2001/02 йилги мавсумда «Депортиво» томонидан қайд этилганди.
Изоҳ (0)